27- aprel kuni О‘zbekiston Respublikasi madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov О‘zbekiston davlat san’at va madaniyat institutiga tashrif buyurdi.

Muhammad Yusufning “Qora quyosh” dramatik dostoni asosida О‘zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo hamda Shavkat Dо‘stmuhammadlar inssenirovka muallifligida tayyorlangan “Qora quyosh” spektakli namoyish etildi.

Muhammad Yusuf –Vatan va muhabbat kuychisi”

Мазкур кенгайтирилган концерт дастури Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Наво” телеканали орқали кўчма телевизион станция ёрдамида махсус кўрсатув тайёрлаш учун тўлиқ ёзиб олинган эди. Ушбу концерт дастури бугун, 30 март куни соат 22:00 да “Наво” телеканали орқали намойиш этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрган эди.
Давлатимиз раҳбарининг ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан бўлган учрашувида миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.
Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди. Мамлакатимиз президентининг мазкур масканга ташрифи чоғида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев халқимизнинг севимли фарзанди, таниқли шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига сингдириш борасида ўз фикрларини билдирди. Ушбу вазифалардан келиб чиқилгани ҳолда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан дастур ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2020-2021 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари учун Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, институтда Муҳаммад Юсуф номи билан аталадиган алоҳида аудитория ажратилиб, ушбу аудитория шоирнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазмали плакатлар, расмлар, шеърий китоб тўпламлари билан жиҳозланди. Бундан ташқари институт ҳовлисида жойлашган марказий кўшклардан бири Муҳаммад Юсуф номи билан аталди. Институтнинг “Кино телеведение ва радио санъати” факультети томонидан “Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” номли қисқа метражли бадиийлаштирилган ҳужжатли фильм учун сценарий ёзилиб, уни тайёрлаш жараёнлари давом этмоқда. Шунингдек, Театр санъати факультети томонидан шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна асари сценарийси ёзилиб, ушбу сценарий асосида спектаклни саҳналаштириш ишлари олиб бориляпти.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси томонидан Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ҳамда Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида, шоир туғилиб ўсган Қовунчи қишлоғидаги у ўқиган мактабда шоир ижодига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.
Бундан ташқари институт талаба-ёшлари иштирокида Муҳаммад Юсуф шеърлари билан ижро қилинадиган қўшиқлар танлови ўтказилди.Танлов ғолиблари моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Яқинда “O‘zDSMI xabarlari” илмий-назарий, амалий-услубий, маънавий-маърифий журналининг махсус сони нашрдан чиқди. Журналнинг ушбу махсус сонида Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти, фаолияти, шоир ижодига бағишланган фильмлар ҳақидаги мақолалар кенг ўрин олган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошевнинг ташаббуси билан 2021 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ўқув театр биносида «Наво» телеканали учун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган “Ватан мадҳи қалбларда мангу” мавзуида адабий – бадиий назм ва наво кечаси ташкил этилди. Тадбирни институт ректори Иброҳим Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган ушбу қўшиқлар ижросининг мазмун-моҳияти, уни ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида тўхталди. Концерт ташкилотчиси – институт ишлар бошқармаси бошқармаси бошлиғи Авазбек Шомуродов, саҳналаштирувчи режиссёр – «Эстрада ва оммавий томошалар санъати» кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Содиқовлар.
Концерт дастурида республикамизнинг “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” сингари фахрий унвонлар соҳиблари, халқимизнинг севимли санъаткорлари, институтимиз вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳудудида жойлашган «Муҳаммад Юсуф» номли кўшкда талабалар учун маҳорат дарси бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори Иброҳим Йўлдошев ҳамда соҳа мутахассислари томонидан асл миллий санъатимизни тараннум қилиш, уни халқимиз орасида кенг тарғиб этиш бўйича ёшларга кўрсатмалар берилди. Ушбу олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек миллий қўшиқлари ижро қилинди. Ушбу ашулаларни маромига етказиб айтиш, бунинг учун нималарга эътибор қилиш борасида таниқли санъаткорлар шу ерда таҳсил олаётган ўғил-қизлар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Зарур тавсиялар берилди. Келгусида ҳам Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи ушбу кўшкда ташкил этиладиган шу каби тадбирларни бугунгидек барча факультетлар масъуллигида доимий равишда давом эттириш, уни намунали даражада ўтказиш борасида институт ректори томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti oʻqituvchilariva oʻquvchilar

25 январь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабалар ўртасида ўз ишини бошлаган Муҳаммад Юсуф шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар танловида институтда таҳсил олаётган 60 дан ортиқ талаба ҳакамлар ҳайъати олдида ўзбек ва рус тилларидаги ижролари билан ўз иқтидорларини намойиш қилди.
Танлов “Энг яхши ижро”, “Энг яхши басталанган мусиқа” сингари икки номинацияда ташкил этилди.
“Мақсад Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодий фаолиятини кенг оммага ёйиш, ёшлар ўртасида шеърият ва қўшиқчилик санъати орқали маданиятни янада ривожлантириш, талаба ёшларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш. Уларнинг ижодкорлик кўникмаларини янада тараққий эттириш”,- дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Миллий қўшиқчилик” кафедраси доценти Аҳмаджон Дадаев.
Танлов иштирокчилари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда овоз пардасининг софлиги, қўшиқ матнининг тўғрилиги ҳамда саҳна маҳоратига қараб 30 баллик тизимда баҳолаб борилди.
Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган қўшиқлар танлови ғолиблари диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шунингдек, ушбу талабалар институт томонидан ўтказиладиган турли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиб,ўз иқтидорларини намойиш этиш имконига эга бўлади.

Қушдай учиб, қучоғингдан дунё кездим,
Кезиб-кезиб топганларим соғинч бўлди.
Қанча олис кетсам, шунча қадринг сездим,
Қайда юрсам ёду меҳринг овунч бўлди.
Айланайин қора қошу кўзингдан-а,
Ўзингдан қўймасин халқим, ўзингдан-а.
Содда ва самимий мисралардан иборат дилтортар шеърлар, теран тафаккур маҳсули -достонларининг халқ қалбидан жой олгани , Ватан ва она тупроқнинг ҳақиқий фидойи фарзанди бўлмоқ шоир шеьриятининг асосини ташкил этади.
Институт жамоасининг ҳар бир аъзоси профессордан талабагача мана шу теран мазмунли адабиётни чуқур ўрганмоқда, тарғиб қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сонли қарорига асосан “Тошкент шаҳридаги адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Муҳаммад Юсуф – Ватан ва мустақиллик куйчиси” мавзуида кўргазма бўлиб ўтди.
Ундан фото, портрет жанридаги суратлар, мусаввир мўйқаламида сайқал топган ранг-тасвир асарлари, ноанъанавий услубда яратилган портрет сингари 100 дан ортиқ экспонатлар ўрин олди.
Жаннат Ўзбекистон табиатининг ранго-ранг фаслларида турли учрашувлар, суҳбатлар, иқтидорли ёшлар билан ишлаш жараёнлари, устозлар ҳузуридаги дилтортар баҳсу суҳбатлар асносидаги шоирнинг ёниқ ижодий портретларига ушбу кўргазмадан катта ўрин ажратилди .
Тадбирда иштирок этган Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси, таниқли шоира, “Фидокорона хизматлари учун” ордени совриндори Назира ас-Салом шоир ҳаёти ва ижодидаги қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб берди.
Кўргазмада шунингдек ҳаваскор рассом талабалар ҳам ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этди.

«МУҲАММАД ЮСУФ – ВАТАН КУЙЧИСИ» МАВЗУИДА
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

  Бугун Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти, профессор ўқитувчилари, талабалар, пойтахтимиздаги тил ўргатишга ихтисослашган "Дипломат" мактаби ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирокида  маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига сингдириш,уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида институт томонидан дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан, 2020-2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура мутахасислари учун Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, шоир номи билан аталадиган алоҳида аудитория ажратилиб, ушбу аудитория Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазмали плакатлар, расмлар, шеърий китоблар билан жиҳозланмоқда. Шоир ҳаёти ва ижодини ўзида мужассам этган спектаклни олиш жараёнлари бошлаб юборилган. Айни пайтда, институт ҳовлисида жойлашган марказий кўшклардан бири Муҳаммад Юсуф номи билан аталган. Институтнинг АРМида шоир ижодига бағишланган маълумотлар ресурси ташкил этилиб, профессор – ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ундан кенг фойдаланишлари учун шароитлар яратилмоқда.
Институт ҳамда бошқа таълим муассасалари талаба-ёшлари учун “Муҳаммад Юсуф издошлари” ижод тўгараги ташкил қилинди ва ушбу тўгаракка иқтидорли талаба-ёшлар жалб қилинмоқда.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, танлов асосида энг ижодкор талабалар орасидан Муҳаммад Юсуф номидаги стипендия бериладиган бўлди. Бундан ташқари, кўкрак нишони жорий этилади.
Маданий-маърифий тадбирда институтнинг ўқитувчи ҳамда талабалари томонидан Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўзбекистон халқ шоирининг ватанни, инсонийлик туйғулари, ўзбек тилимизни улуғловчи шеърларидан ўзбек ҳамда туркман тилларида намуналар ўқилди. Театрлаштирилган томошалар намойиш этилди. Шу ернинг ўзида 2020 йилда янги ташкил этилган «Грим» йўналишига илк бора талабаликка тавсия этилганлар томонидан Муҳаммад Юсуф ҳайкалининг сурати чизилди.Талабалар томонидан яратилган ҳар бир асар компазицияси ўзига хослиги билан ажралиб турди.
Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодидаги ватанпарварлик ғояларини ёшлар онгига сингдириш, унинг ҳаёти ва ижодини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ шу каби тадбирлар келгусида ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб борилади.

«МУҲАММАД ЮСУФ- ВАТАН КУЙЧИСИ» МАВЗУИДАГИ ОНЛАЙН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Адиблар ҳиёбонида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти, профессор ўқитувчилари, талабалар иштирокида адабий учрашув ташкил этилди. Тадбир янги интерфаол методлар асосида ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали талаба-ёшлари учун ахборот мураббийлик соатларида тўғридан-тўғри жонли мулоқот асосида бўлиб ўтди.
Шунингдек, онлайн учрашувда Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари, устозлар ҳам қатнашди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри директори Мирза Азизов, адабиётшунос олим, профессор Сайёра Тўйчиева ва бошқа таниқли адабиёт, санъат номоёндалари иштирок этди.
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига сингдириш борасида институт томонидан дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан, 2020-2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура мутахасислари учун Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, шоир номи билан аталадиган алоҳида аудитория ажратилиб, ушбу аудитория Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазмали плакатлар, расмлар, шеърий китоблар билан жиҳозланмоқда. Айни пайтда, институт ҳовлисида жойлашган марказий кўшклардан бири Муҳаммад Юсуф номи билан аталган. Институтнинг АРМида шоир ижодига бағишланган маълумотлар ресурси ташкил этилиб, профессор – ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ундан кенг фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Институт ҳамда бошқа таълим муассасалари талаба-ёшлари учун “Муҳаммад Юсуф издошлари” ижод тўгараги ташкил қилинди ва ушбу тўгаракка иқтидорли талаба-ёшлар жалб қилинмоқда.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, танлов асосида энг ижодкор талабалар орасидан Муҳаммад Юсуф номидаги стипендия бериладиган бўлди. Бундан ташқари, кўкрак нишони жорий этилди. Мухтасар қилиб айтганда, институтдаги ҳар бир талаба, ходим, профессор, ўқитувчилар шоир ҳаёти ва ижодини билиши учун тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу тадбирлар бундан кейин ҳам ишлаб чиқилган дастур асосида давом эттирилади.
Адабий кечада институтнинг “Халқ ижодиёти” факультети ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир қатнашчилари томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодидаги ватанпарварлик ғояларини ёшлар онгига сингдириш, унинг ҳаёти ва ижодини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Рақамли технологиялар асосида онлайн тарзда ташкил қилинган адабий кеча институтнинг Фарғона минтақавий филиали раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, шунингдек Нукус филиали қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.
Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби раҳбарияти томонидан бу каби учршувлар ўғил-қизларни ўзбек шеъриятига бўлган қизиқишларини янада ошириш, буюк шоир, ёзувчи, алломаларимиз, бой маданий меъросимизга ҳурмат руҳида тариялашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди..

Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ шу каби тадбирлар келгусида ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб борилади.

QAYDA BOR


Yomg’ir yog’ar shitirlab,
Nurmi, ipak tolalar.
Bahor kelsa qiqirlab,
Qirga chiqar lolalar.
Lolalar har joyda bor,
Bizda bori qayda bor…


Ko’kni bulut o’raydi
Yerni yomg’ir allalar.
Rayxon hidin taraydi,
Donga intiq dalalar
Dalalar xar joyda bor 
Bizda bori qayda bor…


Saman yurg’a yer chizib
Toshda omoch sirg’alar
Oqar oyni oqizib,
Jildir-jildir jilg’alar.
Jilg’alar xar joyda bor
Bizda bori qayda bor…


Qalbga taskin izlasang
Turg’un cholni so’ragin
«Tanovar»ni tinglasang
Sel bo’ladi yuraging
Navolar xar joyda bor
Bizda bori qayda bor…


Ko’ringanni duolar,
Qilar bizda momolar
G’animga ham omonlik
Tilar bizda momolar
Momolar har joyda bor 
Bizda bori qayda bor…


Bizning bo’ston qayda bor
Shoximardon qayda bor
So’lim Surxon qayda bor
Samarqandnon qayda bor-a,
O’zbekiston qayda bor?!


ORIYATLI ODAM


Oriyatli odam, dushmanlaring koʻp,
Estrada koʻrib koʻngling ezilar.
Sahnada olifta yigitlar bir toʻp
Goh ona tilingni masxara qilar…


Kassirlar mudraydi aeroportlarda,
Boʻm-boʻsh samolyotlar yigʼlab uchadi.
Tarsillab yopilgan darchalarda
Oriyat qadringning qonin ichadi.


Kampirlar moʻltirar yoshlari naq yuz,
Undan ham oʻtgandir, qaydan bilasan,
“Retseptsiz bermaymiz!
Retseptsiz bermaymiz!…”
Toshyurak sotuvchi qiz senga dushman.


Hatto uyingda ham bir dushmaning bor-
Televizor. Sindirging kelar gohida.
Kechalar bir odam – tulkiday ayyor,
Safsata sotadi iymon haqida.


Hiringlar gʻiybatni qiygan shovvozlar,
Koʻz tushsa yuzlaring bujmaygan tokdir.
Keyin loʻttibozlar,
Keyin qogʻozbozlar,
Keyin infarkt… keyin – yashasin, doktor!


Xayriyat, ulardan dushmanlarim yoʻq,
Tinmaydi dunyoda bir sobit qadam.
Oʻjarsan, qaysarsan ammo koʻnglim toʻq,
Sen uzoq yashaysan ey, yaxshi odam.


TALABALAR MADHIYASI


Alp o’g’lonlar o’lkasi bu ko’hna Turon,
Qalqonlari, qanotlari, ilm istang.
Yarim jahon bunyod etgan Sohibqiron,
Alisherning avlodlari, ilm istang

Taxtdan tushganda ham otdan tushmay yurgan,
Ajdodingiz uy qurmagan – Davlat qurgan.
Yurti uchun yelkasida tog’lar surgan – 
Rustamlari, Farhodlari, ilm istang.

Ko’z ochgandan kezib yetti bahri ummon,
Yetti tilda so’zlashgan biz tili biyron.
Vatanida Tojmahallar tiklar sulton – 
Boburlari, Behzodlari, ilm istang.

Haq yo’lida siz ilmning ummatlari,
Xalq yo’lida hidoyati, himmatlari.
Madad bo’lsin, Yassaviylar hikmatlari,
Bobo Mashrab bayotlari, ilm istang.

Ilm istang, izingizdan ibrat yog’sin,
Ixlosingiz, shaxdingizdan shiddat yog’sin.
Ortingizdan mag’rur-mag’rur millat yog’sin,
Mulki Turon najotlari, ilm istang!…

Alp o’g’lonlar o’lkasidir O’zbekiston,
Erkli elning qanotlari, ilm istang.
Yarim jahon bunyod etgan Sohibqiron,
Alisherning avlodlari, ilm istang.

✍ Muhammad Yusuf Sheʼri📚
https://t.me/Muhammad_Yusufsherlari1

UNUTISH
_____________________________________
Otam o‘gitlarin unutmoqdaman,
Unutyapman sekin, o‘zimni oqlab.
Sen kimning o‘g‘lisan? Kimning o‘g‘lisan?
Ortimda imonim yurar so‘roqlab…
_____________________________________
Men kimni aldadim. Ilk yolg‘onlarim,
Soxta tabassumim kimga ataldi?
Menga shuhrat tutgan xushomadlarim
Otamning qabriga tig‘day qadaldi.
_____________________________________
Otam o‘gitlarin unutmoqdaman,
Unutyapman ozg‘in yuz, qo‘llarini.
Ter hidi anqigan beqasam chopon,
Ketmoni, yaktagi yamoqlarini.
_____________________________________
Toleidan mamnun jufti halolim,
Tilla tishlarini ko‘rsatib kular.
Mening ko‘nglim bilan ishi yo‘q sira,
Suratimni izlab kitob titkilar.

Men esa otamni unutmoqdaman…
_____________________________________
✍ Muhammad Yusuf Sheʼri📚
👇👇👇👇
@Muhammad_Yusufsherlari1

TULPOR… 

Oq tulporim bor edi, 
Beklar unga zor edi. 
Ogaynilar, ot menga, 
Ham do’stu, ham yor edi. 

Yolin o’psam tiz cho’kib, 
Kaftimdan suv ichardi. 
Chu desam yer changitib, 
Osmonlarga uchardi. 

Xovlimizga bir oqshom, 
Qarindoshlar to’lishdi. 
To’y bahona otimdan, 
Ayirmoqchi bo’lishdi. 

Otam yigitsan o’glim, 
Uylanmasang or dedi, 
Qiz yarashar quchoqqa, 
Otga nima bor dedi. 

Ot oldida boshlandi, 
Chimildiqqa yo’lakcha. 
Kechir yorim na qilay, 
Otga mehrim bo’lakcha. 

Qoldi ikki o’t aro 
Go’shangada dildorim, 
Kelin kelgan kechadan, 
Arazladi tulporim. 

Bormi bizday oshiqlar, 
Bahorimda kuz yiglar. 
Qizni quchsam ot yiglar, 
Otni quchsam qiz yiglar. 

Bir bor o’psam hotinni, 
Uch bor o’pdim otimni. 
Jonni qiynab yashadim, 
Kimga aytay dodimni. 

Yordan kechdim otni deb, 
Elga bo’ldim ermaklar, 
Qaydan bilsin ot qadrin, 
Ot minmagan erkaklar.

👇👇👇👇👇👇
@Muhammad_Yusufsherlari1

O‘ZBEK QIZLARI


Bu Momo Havodan ularga odat:
Ushlasa gul ushlar qo‘lini faqat,
Kuyovga chiqmagan o‘zbek qizlarin
O‘psa faqat shamol o‘par yuzlarin.


Bu Momo Havodan ularga odat:
Nozik belda qirqta kokili qavat,
Silasa yomg‘irlar silaydi faqat,
Ko‘rsa faqat osmon ko‘rar ko‘zlarin —
Kuyovga chiqmagan o‘zbek qizlarin.


Jilmaysa nur yog‘ar gul yonoqlardan,
Sir yashirar hatto qizg‘aldoqlardan.
Oftob botgandan so‘ng xilvat bog‘lardan,
Behuda izlamang sira izlarin —
Kuyovga chiqmagan o‘zbek qizlarin.


Ko‘ngli daryoday keng, mehri ulug‘vor,
Dugonasi Hayo, sinfdoshi Or.
Ayting, farishtadan nima farqi bor,
Kuyovga chiqmagan o‘zbek qizlarin?..


Bardoshi oldida tog‘ — oddiy tuproq,
Ular etagidan jannat bir qadam.
Beayb Parvardigor, degandek biroq,
Yo‘q emas kichkina kamchiligi ham.
Sevadi,
Kuyadi,
Qiladi alam,
Dorga osing, ammo aytmas birovga.
Aytmay sevishini sevganiga ham,
Tegib ketaverar boshqa kuyovga!

👇👇👇👇👇👇
@Muhammad_Yusufsherlari1

Sodda Muhammadman

Sodda Muhammadman,
Sodda Muhammad.
Turkman qizni maqtab baloga qoldim.
Koʻylagiga havas qilgandim faqat,
Toabad tuganmas gʻavgʻoga qoldim…

Nedan ranjidingiz, jon singillarim,
Qaboqlar uyuldi, chimrildi qoshlar.
Turkman tushunmay tosh otsa, chidadim,
Ammo yomon botdi siz otgan toshlar.

Yorugʻ dunyoda-ku bari qiz goʻzal,
Millat tanlamas-ku husn degani,
Nigohim Jayhundan sakrab oʻtsa sal,
Qaydan bilay sizga malol kelganin.

Yurtim suluvlari, sizga yoʻq taʼrif,
Qoshingizda oʻsma yursa sirgʻalib,
Uzun sochingizni oʻrsangiz tarab,
Boqsa degan edim oy ham suqlanib.

Asli turkman qiz bir bahona, xolos,
Izlaganim edi sizlar kabilar,
Qoʻmsaganim hayo – momomlarga xos,
Sogʻinganim edi Kumushbibilar…

Yonsam, hajringizda mening yonishim,
Kuysam, siz tufayli koʻnglimdagi choʻgʻ,
Turkman qizlarda yoʻq mening tanishim,
Qalinga tuyam ham tushib qolgan yoʻq

👇👇👇👇👇👇
@Muhammad_Yusufsherlari1

,, Muhabbatʼʼ

Muhabbat, ey goʻzal iztirob,
Ey koʻhna dard, ey koʻhna tuygʻu.
Koʻkragimga qoʻlingni tirab,
Yuragimni toʻkib qoʻyding-ku.
Qancha koʻzlar menga zor edi,
Na gʻam, na anduhim bor edi.
Qushday yengil ruhim bor edi,
Chok-chokidan soʻkib qoʻyding-ku.
Ne qilarding menga tegib sen,
Yengilmagan edim — yengib sen,
Boshlarimni yerga egib sen,
Qomatimni bukib qoʻyding-ku.
Sen men uchun bir xayol eding,
Yaxshi bor yo yaxshi qol eding.
Jon kerakmi — mana ol endi,
Qiynar boʻlsang qiynab toʻyding-ku.
Bilmam, nima edi maqsading:
Menga bir juft guling asrading,
Birin otin Kumush atading,
Birin ismin Zaynab qoʻyding-ku.
Muhabbat, ey goʻzal iztirob,
Koʻchang kezdim sarson, dovdirab,
Yuzlarimga yuzlaring tirab,
Koʻzlarimni boylab qoʻyding-ku!.

MADINA


Madina, Madina, nega yig‘laysan,
Mening asal qizim, qachon uxlaysan?
Isitmang tushmadi, topolmadim dori,
Tinmadi chaqaloq joningning zori,
Yarashmas yashamoq nokasga yolvorib,
Chida, yorug‘ tongni kutamiz, qizim,
Biz hali hammadan o‘tamiz, qizim…


Sen yig‘loq tug‘ilding, men yozolmadim,
Yozgan she’rimni ham o‘tkazolmadim,
Ammo ishon axir, bulbul yuragim,
Men uni bekorga o‘tga solmadim,
Bu yorug‘ dunyoda mening qolar izim,
Biz hali hammadan o‘tamiz, qizim…


Ikkala qo‘limda sening beshiging,
Ko‘nglimda ko‘zingdek shaffof qo‘shig‘ing.
Tunlarimga navo qaytar kunim bor,
Senga ardoq so‘zim aytar kunim bor,
Qalbimni shudgordek haydar kunim bor.
Yig‘lab yozdirmasang aylanay o‘zim,
Biz hali hammadan o‘tamiz, qizim.


Shoir shunday ko‘pki, ularga yer tor,
Hammasi mashhur va hammasi nomdor,
Ulug‘vor, ularga yetmoq ko‘p dushvor,
Ammo ular oyga bosib yuzini
Turganda osmonin bag‘riga ilk bor
Biz olib borgaymiz tuproq isini,
Gulday dimog‘iga tutamiz, qizim,
Biz hali hammadan o‘tamiz, qizim!..

Biz hali hammadan o‘tamiz, qizim,
Yig‘lab yozdirmasang aylanay o‘zim.



Muhammad Yusuf Adiblar xiyoboni
Uzdsmi talabalari adiblar xiyobonida

Шоир хотирасига эҳтиром

Бугунги кунга келиб адиблар хиёбони том маънода адабиёт, маърифат ва маданият масканига айланган. Ҳар бир адиб ҳайкали муайян олий ўқув юртига бириктирилиб, бу ерда маърифий тадбирлар ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига бириктирилган. Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси, талабалар, шоирнинг турмуш ўртоғи Назира Саломова, шогирдлари, санъаткорлар Адиблар хиёбонига яна бир бора ташриф буюришди. Муҳаммад Юсуф хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, шоир ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйилди. Шу ернинг ўзида институт профессор-ўқитувчилари томонидан шоир ижоди, унинг ўзига хос жиҳатлари, ўзбек адабиётида тутган ўрни ҳақида фикрлар билдирилди. Талабалар томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Назира Саломова томонидан шоир ҳаёти билан боғлиқ илиқ хотиралар ёдга олинди.